Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг F гуруҳи вакиллари Фижи ва Гондурас ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб хабар қилади «Stadion.uz».
Учрашувда кўпчилик томонидан аутсайдер деб қаралаётган ва биринчи турда Германиядан ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлган Фижи ёшлари биринчи турда Ўзбекистонни мағлуб этган Гондурас ёшларини йирик — 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Фижиликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиблар дарвозасига учта тўп киритишнинг уддасидан чиқди.
Ушбу гуруҳнинг қолган вакиллари Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.
U-20 ЖЧ. F гуруҳи. 2-тур
ГОНДУРАС — ФИЖИ 0:3 (0:3)Голлар: Веревоу (14), Вака (19), Алварес (45-автогол.)Гондурас U-20: Эрнандес, Алверес, Пас, Монкада, Рохес, Эскаланте (Лакайо, 59), Лопес (Киринос, 46), Бенавидес, Элис (Боден, 46), Перейра, Флорес.Фижи U-20: Наирубе, Пранел, Прасад, Дрелоа, Туивуна, Никел, Хьюз, Вереву, Варанаивалу (Рау, 75), Вака (Матанисига, 90), Сивоки.
Изоҳ (0)