Vох интернет нашри махсус «қўл» ёрдамида ўйинчоқларни тутишга қаратилган ўйин автоматида ютиш нега қийинлиги бўйича ўтказган тадқиқоти натижаларини чоп қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Нашр бундай автоматлардан бирининг қўлланмасини ўрганиб, манипуляторнинг «қўли» фақатгина баъзида ўйинчоқни ушлашга дастурланганини аниқлаган. Автомат эгаси «қўл» ўйинчоқни қандай эҳтимол билан қисиб олишини ўрнатиши мумкин. Эҳтимоллик 0 дан 50 фоизгача фарқ қилади. Шунингдек, «қўл» ушланган ўйинчоқни ташлаб юбориши имкониятини ҳам белгилаб қўйиш мумкин.
https://youtu.be/KnMKCHqXLow
Бундан ташқари, машинани керакли фойдалилик даражасига ҳам мослаб қўйиш мумкин. Автоматнинг ўзи бунга қараб ўйинлардан нечтаси ютуқли бўлишини белгилайди. Масалан, бир ўйин нархи 1000 сўм, ўйинчоқ 15 000 сўм бўлса, фойдалилик 50 фоизга белгиланганда автомат ҳар 23 та ўйиндан биттасидагина ютуқ чиқаради. Ўйинчи эса бундан хабардор бўлмайди.
Изоҳ (0)