Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгрессининг Нижегород вилоятидаги бўлими ҳузурида 2014 йил декабрида ташкил этилган «Ватандош» ансамбли 3-9 июнлари Бошқирдистонда ўтказиладиган «Бердемлек – Содружество» миллий маданиятлар халқаро фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Kultura.uz хабар бермоқда.
Бошқирдистон пойтахти – Уфа ва яна бошқа бир қатор шаҳар ва туманларни қамраб оладиган фестиваль доирасида «Ватандош» ансамбли бошқирдистонликларни ўзбек халқининг маданияти билан таништиради. Ансамбл рэпертуарида Ватан ҳақида қўшиқлар, рақслар, ўзбек халқининг одат ва қадриятларини кўрсатувчи саҳна кўринишлари бор.
Роҳат Ниёзметов раҳбарлигидаги ансамбл қисқа вақт оралиғида ўз томошабинини топишга улгурди. «Ватандош» ҳозирга қадар нафақат вилоят миқёсидаги кўплаб тадбирларда, балки Москвада ташкил этилган Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган байрамда, Наврўз тантаналарида, Озарбайжон шоири Низомий-Ганжавийга бағишланган оқшомда чиқиш қилди.
Изоҳ (0)