Леди Гаганинг севимли кучуги мисс Айша Кинни шоҳона ҳаёт кечиради. Ит шахсий уйларига эга, люкс синфидаги автомобилларда юради ва кучуклар учун мўлжалланган SPA-салонда дам олади. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Мисс Айша Кинни хонанда учун илҳом манбаи бўлди, энди у янги лойиҳани ишга тушириб, жониворлар учун кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи.
Гага ўз Instagram’ига итининг дастурхон қаршисида, машинада ва массажда тушган суратларини жойлади. «Кучукчалар учун янги мода тўпламимни чизиш вақтида тамадди қилиб олишни яхши кўраман», — дейилади фотосуратлардан бирига ёзилган изоҳда.
Изоҳ (0)