Тошкент шаҳрида жойлашган Республика онкология илмий марказининг болалар бўлимида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган хайрия тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилади «Popcorn.uz».
Ҳар кун кимётерапия, нур каби муолажаларни қабул қилиб, узоқ вақт давомида касаллик билан курашаётган кичкинтойлар чеҳрасида табассум кўриш барчани чексиз бахтга ошно этади.
Болаларга севинч улашган юлдузлар — «Радио» гуруҳи, Каниза, Ирода Дилроз, Ирода Иралиева, Музаффар Мирзараҳимов, Самандар ва Сардор Раҳимхондир. Таниқли хонандалар ширинтойларни рақс майдонига чорлаб, ўзлари ҳам болалар каби рақсга тушди.
Кичкинтойлар ота-оналари, шифохона ходимлари билан биргаликдаги ўйин-кулгу, хурсандчиликлари бир неча соат давом этди.
Изоҳ (0)