Москвадаги йирик йўл-транспорт ҳодисасида Қирғизистон, Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Knews.kg».
Авария Тошкент вақти билан бугун, 2 июнь куни 9:00 да Москвадаги Киев шоссесида учта машина иштирокида содир бўлган.
Автоҳалокатда Hyundai юк кўтарадиган машинаси ҳайдовчиси жабрланди, Toyota Alphard микроавтобусидаги уч киши нобуд бўлди.
Аниқлик киритилишича, ЙТҲда жабрланганлар орасида Қирғизистоннинг икки фуқароси бор, ҳалок бўлганлар эса Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир.
Изоҳ (0)