Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида яшовчи йигит ўз севгилисига ердан 800 метр баландликда турмушга чиқишни таклиф қилди, деб хабар беради «Вести.ru».
«Павлодарда парашют мавсуми бошланди, унда 400 дан ортиқ киши иштирок этди. Ҳаётида биринчи марта сакрашни амалга оширганлар орасида ёш жуфтлик ҳам бор эди», — деди Павлодар вилояти парашют спорти федерацияси раҳбари Руслан Феклисов.
Қиз сакраш учун Ан-2 самолёти эшиги ёнига келганида, ёш йигит унинг олдига тизза чўкиб туриб, гулдаста ва узук ҳадя қилди. Қиз бундай сюрприздан бехабар бўлган.
Севги изҳоридан сўнг йигит очиқ эшик томон биринчи бўлиб қадам ташлаган ва қизни ўз ортидан эргаштирган. Жуфтлик ерга муваффақиятли қўнган.
Изоҳ (0)