Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тошкентда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш хизмати очилди. Бу ҳақда порталнинг ўзида маълум қилинган.
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги хизмати оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш имконини беради. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати — 15 кун.
Барча зарур ҳужжатлар Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш натижаси оммавий тадбирни ўтказишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)