Қоҳира жанубида жума куни тунда юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди. Kommersant.ru’нинг хабар беришича, яна тўрт киши турли даражада тан жароҳати олган.
Манбаларга кўра, Миср пойтахти яқинида жойлашган қишлоқ ёнидаги трассада полиция машинаси, такси ва микроавтобус ўзаро тўқнашиб кетган.
Reuters маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 13 нафари мамлакат қуролли кучларининг муддатли ҳарбий хизматчилари бўлган.
Изоҳ (0)