Халқаро электр алоқаси иттифоқи (ХЕАИ) янги маърузасини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Review.uz». Унда айтилишича, бугунги кунда 3,2 миллиард киши интернетдан фойдаланиш имкониятига эга, уларнинг 2 миллиарди ривожланаётган мамлакатларда яшайди.
2000—2015 йилларда интернет фойдаланувчилари сони деярли етти марта — дунё аҳолисининг 6,5 фоизидан 43 фоизигача ўсди.
Бундан ташқари, маърузада таъкидланишича, бу йил мобил уяли алоқа абонентлари сони етти миллиарддан ошган. Таққослаш учун, 2000 йилда уларнинг сони 738 миллионни ташкил этган.
Изоҳ (0)