Япониянинг Sony ҳамда Американинг Microsoft компаниялари энг кўп смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон рейтинги ўнталигидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru хабар бермоқда.
Рейтингнинг дастлабки ўнлигидан Хитойнинг бирданига етти компанияси – Lenovo (Motorola билан биргаликда), Huawei, Xiaomi, ZTE, Coolpad, Alcatel ва Vivo компаниялари ўрин олган.
2015 йил биринчи чораги якунларига кўра, Samsung ва Apple компаниялари анъанавий равишда рейтингда етакчилик қилмоқда. Samsung мобил смартфонлар бозорининг 24,3 фоизига эгалик қилаётган бўлса, Apple’нинг улуши 17,9 фоизгача камайган.
Изоҳ (0)