Япониянинг Kyocera компанияси жаҳондаги энг йирик сузиб юрувчи қуёш электр станциясини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар бермоқда.
Йилига 2600 мегаватт/соат электр энергиясини ишлаб чиқара оладиган, қуввати 2,3 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси Century Tokyo Leasing компанияси билан ҳамкорликда Хёго префектураси сувларида ишга туширилди.
Аввалроқ, Kyocera ва Century Tokyo Leasing компаниялари ҳамкорликда ҳар бирининг қуввати мос равишда 1,2 ва 1,7 мегаватт бўлган, йилига 3,3 минг мегаватт/соат ҳажмида электр энергия ишлаб чиқара оладиган иккита сузиб юрувчи қуёш электр станцияларини фойдаланишга топширганди.
Kyocera ва Century Tokyo Leasing компаниялари 2012 йили қуёш энергияси соҳасида қўшма корхона ташкил этган. Компаниялар Токио яқинида қуввати рекорд даражада катта – 13,4 мегаваттга тенг бўлган сузиб юрувчи қуёш электр станциясини қуришни режалаштирмоқда
Изоҳ (0)