Dadaviz сайти яратувчиси Жишай Эверс Тейлор Свифтнинг «1989» номли альбомидаги қўшиқларга ишланган клипларни кўришга инсоният қанча вақт сарфлаганини ҳисоблаб чиқди, дея хабар бермоқда Look At Me.
Бунинг учун у YouTube’да клипларнинг томоша қилинганлик статистикасини олди ва ҳар бир видеонинг кўрилганлик миқдорини унинг давомийлигига кўпайтирди. Интернет фойдаланувчилари энг кўп Blank Space клипига вақт сарфлаган. Уни жами 5620 йил кўришган. Клип ўтган йил ноябрида эълон қилинган, шу пайтгача уни 880 миллион марта томоша қилишган.
Шунингдек Shake It Off видеосига 4471 йил, Style’га 989 йил ва Bad Blood клипини кўришга 347 йил вақт кетказишган. Тўртта клипга жами 11 427 йил сарфланган.
Изоҳ (0)