Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Голливуд режиссёрининг «Тушунмаган тушунади» фильмида суратга тушди, дея хабар бермоқда «Snob.ru». У ўз Instagram’ига фильмдан бир парча жойлади.
Қисқа видеороликда Қодиров қўлида автомат билан югуриб, ҳавога ўқ узаётганини кўриш мумкин. Унга ҳамроҳлик қилаётган ёки уни таъқиб қилаётган жиплардаги кишилар ҳам ҳавога ўқ отмоқда.
«Бу ўткир сюжетли картина, узоқ музокаралардан сўнг унда бош ролни ўйнашга рози бўлган эдим», — деб ёзади Чеченистон раҳбари. Унинг сўзларига кўра, фильмда «жаҳон юлдузларининг йирик намояндалари» суратга тушган, унга «таниқли Голливуд фильмлари муаллифи» режиссёрлик қилган.
Картинани қачон кўриш мумкин бўлиши номаълум, Қодиров айтишича, фильм «тез орада» кинотеатрлар экранларига чиқади.
Изоҳ (0)