Шу кунларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг вилоятларда гастроль концерти давом этмоқда, деб хабар қилади «Uz24».
21 май куни Термиздаги стадионда бўлиб ўтган концертда стадионнинг электр тармоғидан қарзи бўлгани учун чироқлар ёқиб берилмаган. Натижада, Озодбек Назарбеков ярим соат қоронғида куйлаган.
Қоронғу бўлса-да, мухлислар қўл фонарларини ёқиб стадионни тарк этмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Озодбек Назарбеков бобо бўлганди.
Изоҳ (0)