Eurovision халқаро мусиқий танлови икки мамлакат – Черногория ва Македониянинг овозларини бекор қилди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.
Шоу ташкилотчиларинг сўзларига кўра, улар овозларни ҳисоблаш қоидаларини бузишган: ҳар иккала мамлакат фақат мамлакат аҳолиси берган овозлар натижасини тақдим этган, ваҳоланки, ушбу натижаларнинг мазкур мамлакатлардан таклиф қилинган ҳакамлар баҳоларига нисбати 1/1 ни ташкил этиши керак эди.
Овозларни қайта ҳисобланиши швециялик хонанда Монс Селмерлёвнинг ғалабасига таъсир қилмади. Танловда иккинчи бўлган россиялик Полина Гагарина ҳам ўз ўрнида қолди.
Изоҳ (0)