Сомалидаги «Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳи Кения шарқида камида 25 нафар полициячини ўлдирди, деб хабар беради ТАСС.
Жангарилар вакилининг сўзларига кўра, 25 май куни кечаси Юмбис қишлоғида пистирмага тушиб қолган 20 нафар тартиб посбони ҳалок бўлган. Мина портлаши натижасида автомобилда жойлашган яна 5 киши ҳаётдан кўз юмган.
«Биз уларнинг қуролларини олиб қўйдик. Баъзилар пистирмадан қочишга улгурди», — деди «Аш-Шабоб» вакили Абдиазиз абу Мусаб.
Полиция вакили Масуд Мвиньи Юмбис қишлоғидаги ҳужумни тасдиқлади, аммо қурбонлар ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.
Жангарилар айтишича, кениялик ҳарбийлар «Аш-Шабоб» билан курашиш учун Сомалига киритилгани учун ҳам улар қўшни давлат ҳудудида теракт уюштирмоқда.
Апрель ойида Юмбис қишлоғидан 70 километр узоқликда жойлашган Гариссадаги университетга жангариларнинг ҳужум қилиши натижасида 150 га яқин киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)