Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Болажон» телеканалида эфирга узатиладиган инглиз тилини ўргатувчи кўрсатувдан томошабинлар хато топди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчилари маълум қилган.
Кўрсатувдан бир лавҳа акс этган суратда «sore throat — тиш оғриғи» ёзуви кўриниб туради. Қайд этилишича, аслида инглиз тилидаги «sore throat» бирикмаси «тиш оғриғи» эмас, балки «томоқ оғриғи» деб таржима қилинади.
Суратга изоҳ қолдирганларнинг аксарияти ушбу ҳолатни кулгу билан қабул қилган. Шунингдек, кўрсатув муаллифи ҳам изоҳ бериб, бу техник хато эканлигини, ушбу сўз кўрсатув давомида бир неча марта ҳам расм, ҳам сўз орқали «томоқ оғриғи» деб ўргатилганини қайд этган. Фойдаланувчилар орасида ушбу кўрсатувни мақтаб, тил ўрганишнинг энг самарали усулларидан фойдаланилишини эътироф этганлар ҳам бўлган.
Изоҳ (0)