Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияга йўл олган польшалик велосипедчи сайёҳлар Ўзбекистонга келди. Йўл давомида улар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудидан ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Фото: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

Польша Республикаси элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Владемар Ковальски нашрга берган интервьюсида Ўзбекистонга скаут, бой-скаут ва сайёҳлардан иборат «Велосипедли Жамбори»  лойиҳасининг 8 иштирокчиси ташриф буюрганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, велосипедчилар бу йил ёзда бутунжаҳон скаутлар йиғини бўлиб ўтадиган Япония томон йўл олмоқда. Ўз навбатида дипломат Ўзбекистон ҳудудида сайёҳларга кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдириб ўтди.

Фото: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

Велосипедчилар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ўзларининг расмий веб-сайти (www.роwеrоwеjamboree.pl)  саҳифаларида ўртоқлашди. Унда Ўзбекистоннинг бетакрор тарихий обидалари ҳамда самимий ва меҳмондўст ўзбек халқидан баҳраманд бўлганликлари ҳақида айтиб ўтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда