«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли бир йил муддатга футболдан четда бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Мен бу ҳақида аввал ҳам гапирган эдим, яна айтаман. Мен бир йилга футболдан четда бўлмоқчиман. Менинг умуртқа суякларимда бироз муаммо бор. Орқа мия фаолиятидаги бузилиш туфайли қўлим титраб қолган. Шу сабабли вақт йўқотмасдан операция қилдиришим лозим. Акс ҳолда оёқларим ҳам титраб қолиши мумкин.
Очиғини айтсам, даволаниш учун қанча вақт кетишини билмайман. Операция Ванкуверда бўлиб ўтади. У ерда ўз уйим бор. Бу муддат ичида Мадридда ва Канадада яшаб тураман.
Мадриддаги икки йил жуда оғир ўтди. Бу орада қанча жисмоний ва руҳий куч йўқотганимни ҳеч ким билмайди», − дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли мураббий «Реал»дан истеъфога чиқарилса, даволанишга кетмоқчи.
Изоҳ (0)