Ўзбекистонлик каноэчилар Германиянинг Дуйсбург шаҳрида давом этаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги иккинчи босқичи биринчи кунида учта медални қўлга киритишди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик каноэчилар тўртлиги 1000 метр масофани 3.29,254 натижа билан ортда қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Жаҳон кубоги босқичи ғолбига айланди. Кучли учликдан Украина ва Мексика жой олди.
Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида каноэчи Дилноза Раҳматова 500 метр масофани 2.16,776 кўрсаткич билан ортда қолдирди ва иккинчи бўлди. Унинг Нилуфар Зокирова билан ташкил этган дуэти эса 200 метр масофага пойгаларда учинчи бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Изоҳ (0)