Аргентинанинг «Атлетико Парана» жамоаси футболчиси Кристиан Гомес ўйин вақтида вафот этди, деб хабар қилади «Championat.com».
Ҳодиса Аргентина иккинчи дивизионидаги «Атлетико Парана» ҳамда «Бока Унидос» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида содир бўлди. 27 ёшли Гомес майсага йиқилиб, ҳушини йўқотди. У дарҳол касалхонага олиб кетилди, аммо футболчи ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Аргентина матбуоти берган хабарга кўра, футболчининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Май ойи бошида Аргентинада яна бир фожиали ҳодиса содир бўлганди. Ўшанда «Сан-Мартин де Бурсако» ўйинчиси Эмануэль Ортега стадионнинг бетон тўсиғига боши билан урилиши натижасида ҳаётдан кўз юмганди.
Изоҳ (0)