Америкалик нейрофизиолог ва кибермуҳандислар инсоннинг хаёл ва истакларини расшифровка қилди, деб хабар беради «News.Liga.net».
Олимлар мия қобиғининг алоҳида бошқарув марказида пайдо бўладиган хаёл ва истакларни ўқиш орқали юқори технологияли протез қўл-оёқларни бошқаришни ўрганди. Протез буткул фалаж бўлган одам иштирокида синовдан муваффақиятли ўтди.
«Сиз қўлларингизни қимирлатаётганингизда, қайси мускулларни ‘ёқиш’ ва ҳаракатнинг ўзини қандай амалга ошириш кераклигини ўйламайсиз. Сиз қўл кўтарилиши кераклиги, уни узатиш лозимлиги, чашкага олиб бориш ва бошқа нарсаларни ўйламайсиз. Бунинг ўрнига миянгизда оддий истак пайдо бўлади – ‘мен қўлимга мана шу сувли чашкани олмоқчиман’. Биз ўз тажрибаларимизда бу истакларнинг кодларини очдик», — деди тадқиқотчилардан бири.
https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=TfIJ4NqeCvs
Изоҳ (0)