АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Диснейленд боғининг 60 йиллиги нишонланмоқда, дея хабар берди ТАСС.
22 май куни маҳаллий вақт билан 6:00 (Тошкент вақти билан 18:00)да ёрқин маскарад паради бошланди, унда The Walt Disney Company кинокомпаниясининг 60 йиллик фаолияти акс этди.
Куннинг иккинчи ярмида World of Color шоуси бўлиб ўтди, у бир нечта парад, фильмлардан парчалар намойиши, кўп сонли мусиқий ва рақс гуруҳлари томошаларини ўз ичига олди.
Кеч кириши билан юбилей феерверки отилди. Сайиллар шанба куни тонггача давом этади.
Нашр эслатишича, Диснейленд деб ном олган аттракционлар боғи америкалик таниқли мультипликатор рассом ва продюсер Уолт Дисней томонидан ўйлаб топилган ва яратилган. У 1955 йилда Калифорниянинг Анахайм шаҳрида очилган.
Изоҳ (0)