Ҳиндистонда дунёдаги энг катта ҳиндуийлик ибодатхонаси қурилади, дея хабар бермоқда The Telegraph. Viraat Ramayan Mandir деб ном олган иншоот учун ерни ушбу ҳудудда яшовчи мусулмонлар ажратди.
Ибодатхона июнь ойида Ҳиндистоннинг Непал билан чегарадош бўлган энг қашшоқ штатларидан бири Бихарда қурила бошлайди. Лойиҳа қиймати беш триллион рупия (тахминан 3,9 миллиард рубль)ни ташкил этади. Янги ибодат иншооти 20 минг кишини сиғдира олиши кутилмоқда.
Мамлакат аҳолисининг 80 фоизи — 827 миллиондан ортиқ киши ҳиндуийлик динига сиғинади.
Изоҳ (0)