19—21 май кунлари Тошкентда ўтказилаётган VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Турин политехника университети талабалари ўзларининг шахсий электрокарини намойиш этди, деб хабар қилади «Infocom.uz».
Машина қуёш батареяларида ишлайди. Икки кишига мўлжалланган автомобиль соатига 35—40 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Қуёш батареялари 400 ватт қувват беради. Қуёшли кунда қуёш батареяларидан олинган электр ёрдамида ҳаракатланиш мумкин. Тўлиқ қувватланган аккумулятор 80 км йўлни босиб ўтишга етади.
Кузатув қурилмаси сифатида планшет-навигатор ўрнатилган.
Изоҳ (0)