Америкалик рассом Жей Кей Келлер 16 йил давомида ҳар куни ўзини суратга олди. Барча суратлар кетма-кетлигидан иборат 3,5 дақиқалик видеороликни у ўз блогига жойлади, деб хабар қилади i100.
Келлер қиммат турувчи рақамли камера сотиб олгани учун танқид қилган маъшуқасига қасдма-қасд 1998 йил октябрда ўзини-ўзи суратга ола бошлаган. Сураткаш суюклиси билан ажрашганидан кейин ҳам селфига тушишда давом этаверган.
Келлер объектив қаршисида ҳар доим вазмин бўлишга ҳаракат қилганини айтди. У то ҳаёт экан селфи олишда давом этаверишини ва ҳар 8 йилда бажарган ишларини намойиш қилишини таъкидлади.
Айни вақтда Келлер Аляскада яшайди ва фотоинсталляция билан шуғулланади. Унинг ишлари Австралия суратлар маркази ва АҚШдаги Уокер санъат маркази каби галереяларда сақланади.
https://youtu.be/XjSfaRzbAHc
Изоҳ (0)