Номаълум шахслар телефонда Рим папаси Франциск ва унинг жиянига бошларини танасидан жудо қилиш ҳақида таҳдид этмоқда, деб ёзади «Nur.kz».
Рим папасининг жияни — аргентиналик руҳоний Вальтер Сивори таъкидлашича, у ўзига ва амакиси Францискка қаратилган қасос таҳдидларини олган. Унинг сўзларига кўра, номаълум киши унинг телефонига бир неча марта қўнғироқ қилиб, бошини узиб ташлашини айтган ва «сени бўлмаса, амакингни бошсиз қолдираман», — дея қўшиб қўйган.
Маҳаллий ОАВлар Рим папасига кеча-кундуз полициячилар соқчилик қилаётганини хабар бермоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органлари қўнғироқ қаердан келиб тушгани ва безорининг шахсини аниқлаш учун тергов бошлаган.
Изоҳ (0)