Японияда Курил ороллари ҳақида мунозара олиб бориш учун Россия президенти Владимир Путин ташрифини кутишмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
«Сиёсий мавзуга ўтишни ва ҳудудий муаммони ҳал қилиб, тинчлик сулҳи тузишни истардик. Бунинг учун эса президент Путин Японияга келишини хоҳлардик. Бош вазир Шинжо Абэ бу ҳақда жиддий ўйламоқда», — деди Япониянинг ҳукмрон либерал-демократик партияси раиси ўринбосари, собиқ ташқи ишлар вазири Масахико Комура Давлат думаси спикери Сергей Наришкин билан учрашувда.
Россия Токио билан 1956 йилда Япония парламенти томонидан ратификация қилинган ҳужжатлар асосида музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтган эди.
Россия Жанубий Курил ороллари Иккинчи жаҳон уруши якунларига кўра Совет иттифоқининг бир қисмига айланган, деган фикрда қолмоқда.
Изоҳ (0)