БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Дамашқдаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Россия Федерациясининг Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихонасига уюштирилган террорчилик ҳужумини қатъий қоралади, у жиддий моддий зарар етказди», — деди Нью-Йоркдаги мажлисда ХКда раислик қилувчи Литва вакили Раймонда Мурмокайте.
Таъкидланишича, БМТ ХК аъзолари ҳужумга алоқадор кишиларни жавобгарликка тортишга даъват этган.
Аввалроқ Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилгани хабар берилган эди. Отишма натижасида бинодаги кишилар жабр кўрмаган.
Изоҳ (0)