2015 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Бельгия Парламенти Вакиллар палатаси Раиси Зигфрид Браке билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон—Бельгия парламентлараро ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмшилди.
Кўппартиявийлик асосида ўтказилган ва мамалакатимиздаги сиёсий, ижтимоий ислоҳотлар ривожини намойиш қилган 2014 йил 21 декабрдаги Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлисига ва 2015 йил 29 мартдаги Президенти умумхалқ сайловлари натижалари тўғрисида Бельгия томонига маълумот берилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)