2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 55 та давлат активи (шундан «ноль» қийматда – 13 та, 9,67 миллиард сўм инвестиция мажбуриятлари ва 349 та янги иш ўринлари барпо этиш шарти билан) 28,3 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундан, 17,08 миллиард сўми инвестиция мажбуриятлари бўлиб, деярли мингтагача янги иш ўринларини яратиш шарти остида.
Бугунги кунга келиб, 864 та давлат активлари оммавий савдоларга қўйилган, шундан 119 таси «ноль» қийматда.
Хусусийлаштиришнинг барча манбаларидан тушган тушум 23,3 миллиард сўмни ташкил этди, шундан 10,44 миллиард сўми республика бюджетига ўтказилди.
Изоҳ (0)