Туркия ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолётлари 16 май, шанба куни Сурия самолётига қарата ўт очди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Reuters агентлиги маълум қилишича, ҳужумга самолётнинг Туркия ҳаво маконига киргани сабаб бўлган.
Туркия ҲҲК иккита ракета учирган. Самолётнинг Сурия ҳудудига қулагани хабар берилмоқда.
Ҳаво кемаси тури ҳақида маълумот берилганича йўқ.
Изоҳ (0)