Мисрдаги Синай ярим ороли шимолида жангарилар мисрлик судьяларга ҳужум қилди, натижада уч судья ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди, дея хабар бермоқда «РБК» маҳаллий полицияга таяниб.
Судьялар машинада Исмоилия шаҳридан Эл-Аришга суд ишини кўриб чиқиш учун отланган бўлган. Миср полицияси бошлиғи юқори шайлик режимини эълон қилди ва айбдорларни топишни буюрди.
Эл-Аришдаги ҳужум Миср суди томонидан мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга нисбатан ўлим жазоси тайинланганидан бир неча соат ўтиб рўй берди. Мурсийнинг собиқ сафдошларидан баъзилари, жумладан синайлик жиҳодчилар жангарилар бўлиб, полиция ва аскарларга мунтазам ҳужум қилиб турган.
Эслатиб ўтамиз, 16 май, шанба куни эрталаб Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 105 нафар тарафдори ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Ҳукм қуйидаги жиноят ишлари якуни бўйича чиқарилган: қамоқхонадан оммавий қочиш, давлатга хиёнат ва ўз давлати фойдасига жосуслик қилиш. Давлатга хиёнат ишида Мурсийнинг исми йўқ эди.
Миср собиқ президенти 2011 йили юз берган қамоқхонадан оммавий қочиш иши бўйича ўлимга ҳукм қилинган. Энди ушбу ҳукмни Миср олий муфтийси тасдиқлаб бериши керак.
Изоҳ (0)