Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 105 нафар тарафдори ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Ҳукм қуйидаги жиноят ишлари якуни бўйича чиқарилган: қамоқхонадан оммавий қочиш, давлатга хиёнат ва ўз давлат фойдасига жосуслик қилиш. Давлатга хиёнат ишида Мурсийнинг исми йўқ эди.
Миср собиқ президенти 2011 йили юз берган қамоқхонадан оммавий қочиш иши бўйича ўлимга ҳукм қилинган. Энди ушбу ҳукмни Миср олий муфтийси тасдиқлаб бериши керак.
Изоҳ (0)