Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Миср суди томонидан мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўлим жазосига маҳкум этилишини танқид қилди ва Ғарбни Мисрдаги ўлим жазоларига нисбатан ҳаракатсиз қараб туришда айблади, дея хабар бермоқда «РБК».
«Ғарб ўлим жазосини бекор қилаётган бир пайтда, Мисрдаги қатл ҳукмларини индамай кузатишда давом этмоқда», — деди Эрдўғон.
Эслатиб ўтамиз, 16 май, шанба куни эрталаб Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 105 нафар тарафдори ўлим жазосига ҳукм қилинди. Ундан бир неча соат ўтиб, Синай ярим ороли шимолида жангарилар мисрлик судьяларга ҳужум қилди, натижада уч судья ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди.
Изоҳ (0)