Исландия жамоатчилик телевидениеси томошабинлари 24 соат давомида қўйнинг кўзи ёриши жараёнини кузатди, дея хабар бермоқда UPI. Миллий телеузатиш хизмати шу тариқа мамлакат аҳолисига «анъанавий қишлоқ хўжалик ҳаёти тушунчалари»ни сингдирмоқчи бўлди.
Исландия шимолий қирғоқларидаги Скага-фьордеда жойлашган фермадан узатилган трансляция 14 май, пайшанба куни тушдан бошлаб роппа-роса бир кеча-кундуз давом этди.
«Туғилиш мавсуми — унутилмас давр, бу пайтда сиз жажжи қўзичоқлар дунёга келишини кўришингиз мумкин», — дейилади телевидение хабарида.
Изоҳ (0)