АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель ўз молиявий декларациясини тақдим этди. Уларнинг бойликлари 1,9 миллиондан 6,9 миллион долларгача баҳоланмоқда, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Америка президенти оиласининг асосий маблағи АҚШ Ғазнаси томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар ҳисобига тўғри келади. Уларнинг нархи 1,25 миллиондан 5,25 миллионгача баҳоланмоқда.
Қолган бойликлар нафақа омонат ҳисоби, жорий ҳисоблар, нафақа фонди ҳамда Обамаларнинг қизлари – Малия ва Сашанинг коллеждаги ўқиши тўлови учун жамғарма ҳисобларида сақланади.
2014 йилда Обама 2 та китоби учун 30 ва 100 минг доллар қалам ҳақи олди.
Чикагодан уй сотиб олиш учун ипотека харажатлари 500 мингдан 1 миллион долларгача бўлди.
Изоҳ (0)