Тошкент шаҳрида 2016 йили бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё Чемпионатига тайёргарликни бошлаган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳар икки назорат учрашуви ҳам Тошкентда ташкил этилади, ўйинлар 26- ва 27 июнь кунлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 9-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақада энг яхши натижага эришган тўрт жамоа Колумбияда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Изоҳ (0)