Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдулло Тангриев Кувайтда ўтказилаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради «12news.uz».
Пекин Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган Тангриев 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида қирғизистонлик Юрий Краковецкийни мағлуб этди ва Осиё чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулло Тангриев Жанубий Кореяда ўтказилган XVII Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори ҳисобланади.
Бугун Осиё чемпионатининг жамоавий баҳслари ўтказилади.
Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада қўлга киритган медаллари сони 3 тага етди: битта олтин, битта кумуш ва битта бронза.
Изоҳ (0)