Испания чемпионатининг ҳал қилувчи иккита тури ва Испания кубоги вақти ўзгартирилмайдиган ёки бекор қилинмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда «Stadion.uz» Sky Sport нашрига таяниб.
Манбанинг қайд этишича, суд Испания футбол федерацияси ва футболчилар Касаба уюшмасининг мамлакатдаги барча ички турнирлар тўхтатиб қўйилишини сўраб қилган мурожаатларига рад жавобини берган.
Испания чемпионатининг 37-тури 17 май куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Испания футбол федерацияси ва футболчилар Касаба уюшмаси мамлакат ҳукумати билан телетрансляциялар борасида юзага келган ихтилофлар натижасида барча ички мусобақаларни тўхтатиб қўйиш бўйича судга мурожаат қилганди.
Изоҳ (0)