Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.
Тажрибали мураббий Марат Қурбонов бошчилигида навбатдаги халқаро турнирда зафарли иштирок этган чарм қўлқоп усталари ўнта вазн тоифасидан саккизтасида совринли ўринларни қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) келтирди. Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Маҳмуд Ғоипов (-69 кг), Зуҳриддин Маҳкамов (-81 кг) ҳамда Рустам Тўлаганов (-91 кг) кумуш медалларга сазовор бўлган бўлса, Абдулла Қўчқоров (-49 кг) ва Элнур Абдураимов (-60 кг) бронза медали соҳиби бўлди.
Мазкур халқаро турнирда Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳидан Тўлқин Қиличев ва Абдували Шомирзаевлар ўрин олди.
Изоҳ (0)