Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида шу йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётни таркибий ўзгартиришни янада чуқурлаштириш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаш ва кейинги чоракларда янада иқтисодий ривожланиш учун мустаҳкам асос яратиш таъминланди.
2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,5, саноат маҳсулотлари – 7,9, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,3, хизматлар ҳажми 13,1 фоиз ўсди. Maкрoиқтисодий барқарорлик давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити, ташқи савдо айланмасининг ижобий салдоси, шунингдек, солиқ юкини 20,1 фоиздан 19 фоизга босқичма-босқич камайтириш ҳисобидан янада мустаҳкамланди.
Иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари истеъмол талабини рағбатлантиришга доир амалга оширилган чора-тадбирлар билан бирга аҳоли ички ялпи даромадини 17,4 фоизга оширишга ёрдам берди. Бу эса чакана савдо айланмаси ҳажми 15,2 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 10,1 фоизга ошишида муҳим омил бўлди.