15 майдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ ва электр энергияси учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Янги прейскурантга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 1 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 181,62 сўмдан 194,7 сўмга ёки 7,2 фоизга оширилади. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3367,05 сўмни ташкил қилади (жорий тариф — 3140,85 сўм). Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1456,6 сўмдан 1561,5 сўмга ошади.
Аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 144,3 сўмдан 155 сўмгача, электр плитаси билан таъминланган хонадонлар учун 72,15 сўмдан 77,5 сўмгача ошиши белгиланган (ўсиш — 7,4%).
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 15 майдан совуқ сув таъминоти хизмати учун ҳам янгиланган тарифлар жорий этилади.