Жорий йил биринчи чорагида Тошкентнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 8,1 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Январь—март ойларида саноат ишлаб чиқариши 12,7 фоизга, истеъмол товарлари — 16,6%, қурилиш ишлари — 6,5%, чакана савдо айланмаси — 15%, жами хизматлар — 14,3%, инвестиция ҳажми эса 27,5 фоизга ўсди.
Шаҳар ялпи ҳудудий маҳсулоти тузилмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссаси қарийб 60 фоизга тенг бўлди.
Ўтган йили Тошкент ялпи ҳудудий маҳсулоти ўсиш даражаси 9 фоизни ташкил этганди.
Изоҳ (0)