Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев яна бир бор мулкни қонунийлаштириш масаласини кўтарди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бадавлат қозоғистонликларни огоҳлантириб, даромадлар ва харажатларни мажбурий декларация қилиш тартиби ўрнатилганидан сўнг ҳеч ким аяб ўтирилмаслигини таъкидлаган.«Декларация қилиш тартиби жорий этилганидан сўнг, пулни яшириб ўтиришдан фойда йўқ – барча рўйхатлар эълон қилинади, ким пулини яшириб ўтирган бўлса, у пуллар йўқолади. Яхшиси, ўша пулни Ватанга олиб кел, шу ерда ишлат – биз сени кечирамиз, оддий қилиб айтганда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сени таъқиб этмайди», - деди Назарбоев.
Назарбоевнинг сўзларига кўра, декларация тартиби жорий этилганига қадар ўзининг хориждаги мулкларини қонунийлаштиришган шахслар таъқиб этилмайди, бироқ шундан кейин жаҳоннинг исталган ерида топилган Қозоғистон мулки Остонага олиб келинади.
Изоҳ (0)