Аввал хабар берганимиздек, Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штати Панна округида 4 май, душанба куни автобус кўприкдан четга чиқиб кетиб, жарликка қулади ва ёниб кетди.
«Сегодня.ua» ёзишича, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида 50 га яқин киши нобуд бўлган. Автобусдан чиқариб олинган жасадлар қаттиқ куйиб кетган.
Ҳиндистон ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 200 минг рупий (тахминан 3 минг доллар) ва жабрланганларга 25 минг рупийдан маблағ ажратишни буюрган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 12 киши қутқарилган.