Хитой Халқ Республикаси ҳукумати 1 июндан кўпчилик тиббий препаратлар нархини назорат қилишдан тўхтайди ва фармацевтик компанияларга дорилар нархини мустақил белгилаш ҳуқуқини тақдим этади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссиясига таяниб.
Баёнотда айтилишича, бундай тадбир дориларга «мақбул» нарх қўйиш имконини беради, шунингдек, тиббий суғурта харажатларини назорат қилишга ёрдам беради. Янги тартиб-қоидалар анестетиклар ва баъзи психотроп препаратлардан ташқари барча дориларга тегишли бўлади.
Бироқ Хитой ҳукумати ҳаёт учун муҳим бўлган дорилар мунтазам етказиб берилишини таъминлаш ва нархлар кескин кўтарилиб кетиши олдини олиш мақсадида бозордаги нарх динамикасини кузатиб туради.
Изоҳ (0)