Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штати Панна округида 4 май, душанба куни автобус кўприкдан четга чиқиб кетиб, жарликка қулади ва ёниб кетди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Натижада камида 35 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди. Транспорт воситасида жами 50 дан ошиқ йўловчи бўлган, уларнинг аниқ сони маълум қилинганича йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлади.
Изоҳ (0)