Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция Яман ҳудудидаги аэропортларни бомбардимон қилди, дея хабар бермоқда «РБК». Коалиция мамлакатлари Яман ҳукуматига исёнчи хусийларга қарши курашда ёрдам бермоқда.
Адандаги шаҳар аэропортига 4 май, душанба куни 150 дан ортиқ авиазарба берилди. Коалиция авиацияси, шунингдек, Худайда ва Сана шаҳарларидаги аэропортларга ҳам ҳужум қилди. Авиаҳужумларга исёнчи хусийларнинг таянч нуқталари Мариб ва Саада провинциялари дучор бўлди.
26 мартдан 21 апрелга қадар коалиция «Жасоратли бўрон» операциясини ўтказди. Энди «Умиднинг тикланиши» янги операцияси бошланди. У Ямандаги низоларга сиёсий ечим топиш, хавфсизлик масалалари ва терроризмга қарши курашга қаратилади.